Анри: Гвардиола бошчилигида мен футболга қайтдим
“Арсенал” ва “Барселона” собиқ хужумчиси Тьерри Анри Хосеп Гвардиола қўл остида тўп тепгани ҳақида ўз фикрини билдирди.
- 30 ёшимда Гвардиола қўл остида тўп суриш менга янги хаёт баҳш этди. Хабарингиз бор, 30 ёшда клуб ва халқаро даражада яхши натижалар кўрсатгандим. Аммо “Барса” таркибига келиб қўшилганимда учрашувларда 100% кучни ишлатишни ўргандим.
Ўйлашимча, Пеп жуда ақлли инсон ва баҳсдаги хатоларни олдиндан била олади. Бир таймнинг ўзидаёқ 5 марта жамоанинг тактикасини ўзгартира оладиган мураббий, - дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.
Фикрлар