Ансу Фати Испания терма жамоаси тарихига кирди
"Барселона" вингери Ансу Фати кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган Германияга (1:1) қарши ўйинда Испания терма жамоасида дебют қилди.
Эътиборлиси, Фати 17 ёшу 308 кунлик пайтида “қизил фурия” таркибида майдонга тушди ва ушбу терма жамоа тарихидаги энг ёш футболчилар учлигига кирди.
Ансу Фатидан кўра ёшроқ пайтида фақатгина Педро Регейро (17 ёш 161 кун) ва Анхель Субьета (17 ёш 282 кун) Испания терма жамоасида дебют қилган.
Фикрлар