Ансу Фати Раулнинг 1995 йилдаги рекордини янгилаб қўйди

Айни дақиқаларда Испания Ла Лигасининг 7-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Реал" (1:1) қарама-қаршилигининг биринчи бўлими давом этмоқда.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Ансу Фати Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди.

2002 йилнинг 31 октябрь куни таваллуд топган футболчи "эл-класико"да гол урган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. Шу кунгача, мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси Рауль 1995 йили 18 ёшу 95 кунлигида Каталония клубига урган голи рекорд бўлиб турганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!