Ансу Фатининг тикланиши чўзилмоқда

“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фатининг соғайиши чўзилиб кетмоқда. Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, истеъдодли футболчи апрелда сафга қайтиши мумкин. Ҳозирча у тўп билан машғулот ўтказиш даражасида эмас.

Бундан ташқари, клуб мураббийлар штаби ҳам узоқ муддатдан буён майдонга тушмай келаётган Фатини дарҳол ўйинга туширмоқчи эмас. Улар футболчи тўлиқ тикланиб олиши учун кутишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ансу Фати ноябрь ойида жароҳат олган ва тиззасидан операция қилинган эди. У жорий мавсум “Барселона” сафида 10 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)