"Антальяспор" Насридан қутилмоқчи

Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри Туркиянинг “Анталяспор” жамоани тарк этади.

L’Equipe хабарига кўра, турк клуби молиявий қийинчиликлар сабаб, Насрига унинг шартномасида кўрсатилган ҳафтасига  80 минг евро маош тўлай олмаяпти.

Клубдагилар Насрининг ўйинларидан ҳам қониқиш ҳосил қилишмаяпти. Жорий мавсумда Самир Туркия чемпионатида 8 баҳсда иштирок этиб, иккита гол киритди.

30 ёшли футболчи эндиликда фаолиятини “Галатасарой” ёки "Ницца”да давом эттириши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!