Антони яна қаҳрамон — иккинчи ўйинда ҳам ғалаба голи ундан!

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида "Бетис"га ўтган Антони севильяликлар учун кетма-кет иккинчи ўйинда ҳал қилувчи гол муаллифига айланди.

25 ёшли бразилиялик ҳужумчи Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган ўйинда "Бетис"га "Эспаньол" устидан 2:1 ҳисобидаги драматик ғалабани тақдим этди. У 91-дақиқада жамоасининг ғалаба голини урди ва янги клубида ўз аҳамиятини яна бир бор исботлади.

Қизиғи шундаки, Антони бир неча кун олдин Конференциялар лигаси ярим финалида "Фиорентина" дарвозасини ҳам ишғол қилган эди — ўшанда ҳам ҳисоб 2:1 бўлган.

Умумий ҳисобда Антони жорий мавсумда "Бетис" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!