Антонио Конте: "Челси"да ишлаган пайтим, Лукакуни харид қилишга уринганман"
"Интер" клуби устози Антонио Конте "Ювентус" сотиб олмоқчи бўлган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга қизиқишини тасдиқлади.
"Биз трансфер бозорида имкон қадар кўпроқ ишлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Умид қиламанки, биз баъзи позицияларни кучайтирамиз. Аммо шу билан бирга, мен қўл остимда ишлаётган футболчилардан мамнунман.
Ростини айтсам, бу қандай якунланишини билмайман. Лукаку-Дибала алмашинуви ҳақида мен газеталардан ўқидим.
Лукаку яхши ўйинчи. "Челси"да ишлаган пайтим, Лукакуни харид қилишга уринганман.
Биз "Ювентус" ва "Интер" ҳақида, катта клублар ҳақида гаплашмоқдамиз, шунинг учун ҳаммаси қандай бўлишини аниқ билмайман," - деди Конте.
Фикрлар