Антонио Конте "Челси"га янги футболчи топди

 

 

Англия премьер-лигаси пешқадами "Челси" бош мураббийи Антонио Конте ёзги трансфер маквсумлар чоғида жамоани кучайтиришга қодир бўлган футболчилар қидириш билан овора.

Италиялик мутахассис ҳар бир чизиқ учун муносиб номзодларни топишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, "Челоси" ярим ҳимоячини кучайтириш учун "Байер"нинг туркиялик футболчиси Ҳакан Чалханўғлини олиб келмоқчи.

Лондон клуби ярим ҳимоячининг трансфери учун 38 миллион евро тўлаб, уч йиллик шартнома тузиш ниятида.

Айни пайтда Чалханўғли ФИФА томонидан футболдан четлатилган ва мавсум якунлангунча майдонга туша олмайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!