Антонио Конте фаолиятида илк бор еврокубоклар финалига чиқди
Кеча “Интер” УЕФА Европа лигаси ярим финалида “Шахтёр”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ҳал қилувчи ўйинга йўлланмани қўлга киритди.
"Нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Конте мураббийлик фаолияти давомида илк бор еврокубоклар финалида иштирок этадиган бўлди. 51 ёшли италиялик мутахассис бунгача "Ювентус" билан Чемпионлар лигаси чорак ва ярим финалларида қатнашган эди.
“Интер” ва “Севилья” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 21 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар