Антонио Конте: Финалда қандай ғалаба қозонишни яхши биламиз

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте Англияга қарши бўладиган “Евро-2020” финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Инглизларнинг заиф томони бор - агар ҳужум пайтида уларнинг ҳимояси босим остида қолса, улар Испания каби бу босимдан чиқиб кета олишмайди.

Италия ўйиннинг турли вазиятларини ўқиш тажрибасини намойиш қилиши керак. Албатта, шу куни стадионда бизнинг мухлислар камроқ бўлади, аммо майдонда рақибга қараганда кўпроқ тажриба биз томонда. Финалда ўйнаш нимани англатишини ва унда қандай ғалаба қозонишни яхши биламиз”, - деди Конте.

Италия – Англия учрашуви 11 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ўйин Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!