Антонио Конте: "Жамоа характер кўрсатди ва мураккаб вазиятга қарамай ғалаба қозонди"
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте "Рома"га қарши ўйин'да (1:0) қозонилган ғалабани юқори баҳолади.
"Стадио Олимпико"га келиб, биз каби шунчалик ишончли ўйнаш ва доим олдинга интилиш — бу осон иш эмас. "Рома" сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этаётган, турнир жадвалида биздан юқори турувчи кучли жамоа. Футболчиларимнинг характери намоён бўлганини кўриб хурсанд бўлдим — улар бошиданоқ рақибга кўзма-кўз жавоб қайтаришди.
Бироқ ҳозирги пайтда вазият оғир: жуда кўп футболчи сафдан чиққан, бу эса яна бирмунча давом этади. Мен асабий эмасман, лекин қолган футболчилар соғлом бўлиб қолади, деган умиддаман — акс ҳолда муаммолар яна ортади.
Яхши томони шундаки, жамоа барча йўқотишларга жуда яхши жавоб қайтарди. Схемани ўзгартиришга тўғри келди ва "Наполи"га келганимдаги илк вариант — 3-4-2-1га қайтдик. Бу қарор фақатгина ҳозир мавжуд ярим ҳимоячилар сони билан боғлиқ, масалан Лоботка ва Мактоминей", — деди Антонио Конте.



Фикрлар