Антуан Гризманн “Атлетико”даги голлари сонини 100 тадан оширди
Ads

 

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Леганес”га қарши (4:0) ўйинда покер муаллифи бўлиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

Франциялик футболчининг учрашувдаги биринчи голи “Атлетико” сафидаги 100-си бўлди. У “матрасчилар” учун жами 103 та гол киритиш уддасидан чиқди.

Гризманн 2014 йили “Реал Сосьедад” клубидан “Атлетико”га кўчиб ўтганди. У “Атлетико” либосида жами 192 ўйин ўтказди.