Антуан Гризманн матбуот анжуманида фаолиятини қаерда давом эттириш борасида нималар деди?

CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн бугун матбуот анжумани ўтказди.

Tecno

Унда Франция терма жамоаси футболчиси ўзининг келажак фаолияти борасида якуний қарорини эълон қилиши кутилганди. 

- Ҳамма бугун менинг қароримни кутганди. Аммо ҳозир трансфер ҳақида гапирмоқчи эмасман. Қайси клубга ўтишим борасида жаҳон чемпионатидан сўнг маълум қиламан, - деди 27 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гризманн ЖЧ-2018 бошлангунча келажаги борасида маълумот беришини айтганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!