Антуан Семеньо "Манчестер Сити"да 42-рақамни танлаш сабабини тушунтирди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси Антуан Семеньо жамоада 42-рақам остида ҳаракат қилади. Гана терма жамоаси аъзоси нега айнан шу рақамни танлаганини изоҳлаб берди.

Tecno

— Бу менинг "Бристол Сити"да ўйнаган пайтимдаги илк рақамим эди. 42 ва 24 рақамлари орасида танлов қилдим, аммо 24 бўш эмас экан. Шунинг учун яна эски рақамимга қайтдим. У мен учун ҳар доим илҳом манбаи бўлиб келган, — деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" сафида 42-рақам остида аввал Яя Туре ҳам тўп сурган.

Антуан Семеньо "Манчестер Сити" билан 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Transfermarkt маълумотларига кўра, трансфер қиймати 72 миллион еврoни ташкил этган.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!