Анвар Бойназаров бугун финал учун рингга кўтарилади

Маълумки, бугун Франциянинг Лион шаҳрида кикбоксинг бўйича GLORY 47 турнири доирасида жанглар кечаси бўлиб ўтади. Ушбу жанглар шоусида бешта жанг ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур қарама-қаршиликларнинг бирида Муай тай бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва яккакураш спорт турлари устаси ҳамюртимиз Анвар Бойназаров (79-20-2, 45 KO) мезбонлар вакили Фабио Пинкога (102-25-3, 42 KO) қарши рингга кўтарилади.

GLORY 47 Lyon турниридан ўрин олган жанглар

Яримоғир вазнда титул жанги:
Артем Вахитов (Россия) vs Ариэль Мачадо (Бразилия)

Ярим ўрта вазн:
Седрик Думбе (Франция) vs Йохан Лидон (Франция)

Ярим енгил вазн (67 кг)
1/2 финал А:
Фабио Пинко (Франция) vs Анвар Бойназаров (Ўзбекистон)

1/2 финал B:
Азиз Хлиали (17-14-1, 2 KO, Франция) vs Абделли Эзбири (43-12-1, 13 KO, Франция)

Ушбу ярим финал жангларида ғолиб чиққан спортчилар мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ярим енгил вазнда финал жанги:
A ғолиби vs B ғолиби

Кеча ушбу жанглардан олдин вазн тортиш маросими ўтказилди.

Спортчимизга омад тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!