Анвар Бойназаров ММАда иккинчи жангини ўтказади. Жанг санаси ва рақиб маълум

  • 19 январь, 2021, 12:51
  • 0
  • MMA

Кикбоксинг бўйича энг нуфузли промоушен "Glory"даги иштироки билан танилган Анвар Бойназаров ММАда ҳам ўз жангларини ўтказа бошлаган эди. Жумладан, бу йўналишда дебют қилиб, "Combatnight" турнирида Генри Краппни биринчи раунддаёқ мағлуб этган эди. 

Ҳамюртимизнинг ММАдаги иккинчи жанги ҳам маълум бўлди. У 22 январь(Тошкент вақти билан 23 январь тонгда) куни Раймонд Пейжга қарши октагонга кўтарилади. 

 Ушбу жанг АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади. Янада тўлиқроқ маълумотни тез орада тақдим қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Анвар

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!