Анвар Турапов Филиппинда жанг қилади
Ads

WBC Asia камари сохиби ҳамюртимиз Анвар Турапов 31 август куни Филиппинда навбатдаги рейтинг жангида иштирок этади. Рақиб мезбон боксчи Ролдан Алдеа бўлади. Филиппинлик чармқўлқоп устаси анчагина тажрибали бўлиб, профи рингда 22 та жанг ўтказган. Улардан 14 тасида зафар қучиб, 7 бора мағлубиятга учраган. Бир бора дуранг қайд этган. Ғалабаларининг саккизтасини нокаут эвазига қўлга киритган. Юртдошимизнинг профи рингдаги натижаси эса 5-4-1-0 кўринишини олган.

photo_2019-07-02_08-52-14