Анваржон Файзуллаев: "Кубокда ҳам шунчаки иштирок учун қатнашмаяпмиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Каттақўрғон" футболчилари навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўришмоқда. Баҳс олдидан жамоа аъзоси Анваржон Файзуллаев клуб матбуотига интервью берди. 

- Мавсум аввалида жамоамиз олдига катта мақсадлар қўйилгани аниқ эди. Бу йўлда осон бўлмаслиги аниқ, буни бошидан билардик. Про лигада совринли ўринлар учун кураш турдан турга қизияпти. Жамоамизда кайфият аъло даражада. Худо хоҳласа, кейинг ўйинларда ғалаба қозониб, мухлислар ва раҳбариятни хурсанд қиламиз.

- Жамоамиз бу мавсум Про лигада энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Ҳимоячи сифатида бу сизни қувонтирадими?

- Албатта, бу кишини хурсанд қилади. Бизда мудофаа чизиғи вакиллари бир-бирини жуда яхши тушунади. Таркибимизда Илдар Маматказин, Даврон Ҳошимов, Фарҳод Мираҳмадов ва Фирдавс Абдусалимов сингари тажрибали ҳимоячилар бор. Улар билар бирга ишлаб, анча нарса ўрганяпмиз.

- "Сурхон"га қарши ўйин бўйича нима дейсиз?

- Қизиқ ва қийин бўлади. Суперлига клубига қарши майдонга чиқиш қизиқ, шу билан бирга осон бўлмаслиги ҳам аниқ. "Сурхон" ёшлардан тузилган яхши жамоа. Кубокда ҳам шунчаки иштирок учун қатнашмаяпмиз. Шунинг учун ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!