Анзур Исмоилов "Пахтакор"ни тарк этди ва АГМК билан шартнома тузди

АГМК клуби жиддий трансферни эълон қилди. Тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов расман АГМК аъзосига айланди.

“15 йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасида узлуксиз ўйнаган, 7 мавсум легионер сифатида Хитой Суперлигаси вакили “Чанчунь Ятай” жамоаси шарафини ҳимоя қилган, “Трактор”, “Динамо” клубларида фаолият юритган, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон Кубогида кўп карра ғолиб чиққан тажрибали ҳимоячи, 2022 йилдан эътиборан эркин агентга айланган Анзур Исмоилов АГМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Анзур Исмоиловга фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Анзур дея ажойиб футболчини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!

Анзур Исмоилов ҳақида қисқача маълумот: футболчи 1985 йил, 21 апрель куни таваллуд топган. Севимли рақами — 5.

Анзур Исмоилов АГМК жамоасида ҳам 5-рақамли либосда ўйнайди”, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!