Анзурнинг жамоаси нохуш серияга барҳам берди

Бугун Хитой Супер Лигасида 21-тур ўйинлари старт олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби сафарда “Хэнань Жианье” клуби билан куч синашди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз одатдагидек 90 дақиқа ўйнади.

Қайд этиш жоиз, бугунги ғалаба орқали “Чангчунь Ятай” ўзининг нохуш сериясига нуқта қўйди. Аниқроғи, “Чангчунь Ятай” сўнгги 3 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётган эди.

Хитой Супер Лигаси. 21-тур

“Хэнань Жианье” – “Чангчунь Ятай” 0:2

Голлар: Игало(12, 64).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!