АПЛ, 12-тур. "Арсенал" сўнгги дақиқаларда "МЮ"дан очко олди

Англия чемпионати 12-тури марказий ўйинида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида "Арсенал" футболчиларини қабул қилди. 

Қизиқарли кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Томонлар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетди. 

Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Хуан Мата ҳисобни очди. Ўйин якунида, яъни, 89-дақиқада захирадан майдонга тушган Оливье Жиру ҳисобни тенглаштириб, "Арсенал"ни мағлубиятдан сақлаб қолди. 

Англия чемпионати, 12-тур

Манчестер Юнайтед – Арсенал 1:1 

Голлар: 1:0 – 68 Мата, 1:1 – 89 Жиру. 

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан (Блинд, 64), Валенсия, Мата (Шнайдерлин, 85), Эррера, Кэррик, Погба, Марсьяль (Руни, 63), Рэшфорд.

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Дженкинсон (Окслейд-Чемберлен, 83), Косьельни, Рэмзи, Коклен (Джака, 80), Уолкотт, Ўзил, Санчес, Эль-Ненни (Жиру, 73).

Огоҳлантиришлар: Санчес (16), Дармиан (25), Мата (69), Рэмзи (86).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!