АПЛ, 15-тур. "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни юта олмади

 

Англия чемпионати 15-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм" футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди. 

Голларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Адам Лаллана ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Димитри Пайет ҳисобни тенглаштирди. 

2 дақиқадан кейин "болғачилар" Антонионинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйиндаги сўнгги голни Дивок Ориги 48-дақиқада киритди. 

Ливерпуль – Вест Хэм 2:2

Голлар: Лаллана, 5, Ориги, 48 – Пайет, 27, Антонио, 39

Ливерпуль: Кариус – Клайн, Матип, Ловрен (Клаван, 46), Милнер – Лаллана, Хендерсон, Вейналдум – Мане, Ориги, Фирмино.

Вест Хэм: Рандольф – Нордтвейт, Рид, Огбонна, Крессвелл – Нобл, Обьянг – Айю (Кэрролл, 63), Лансини (Фернандес, 78), Пайет – Антонио.

Огоҳлантиришлар: Фирмино, Манет

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!