АПЛ. 10 киши бўлиб қолган МЮ сафарда "Арсенал"дан устун келди

Ҳозиргина Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган марказий баҳс – “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Жуда қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган қарама-қаршиликда Жозе Моурино жамоаси Антонио Валенсия ҳамда Жесси Лингард(2 та)ларнинг голлари эвазига ғалабага эришди.

Бунга эса “тўпчилар”дан фақатгина Александр Ляказетт бир бор жавоб қайтарди холос.

Учрашувнинг 74-дақиқасидан бошлаб "қизил иблислар" майдонда 10 киши бўлиб қолганлигини таъкидлаш жоиз.

Англия Премьер-Лигаси. 15-тур

Арсенал – Манчестер Юнайтед 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 4 Валенсия, 0:2 – 11 Лингард, 1:2 – 49 Ляказетт, 1:3 – 63 Лингард.

Арсенал – Чех, Мустафи (Ивоби, 15), Монреаль, Колашинац (Жиру, 76), Косьельни, Озил, Рэмзи, Санчес, Джака (Уэлбек, 70), Бельерин, Ляказетт.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг (Рэшфорд, 90), Матич, Лингард (Дармиан, 76), Марсьяль (Эррера, 67), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Рохо (58), Бельерин (72), Косьельни (87), Эррера (89), Санчес (89).

Четлатиш: Погба (74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!