АПЛ. 23-турда олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақола!
Англия Премьер-лигаси 23-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур давомида бир неча қизиқарли беллашувлар ўтказилди. 3:3 ҳисоби билан якунланган "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" баҳси иккинчи даражага тушиб қолди. АПЛ бу мавсум чемпионлик масаласига анча ойдинлик киритган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" тўқнашуви манчестерликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Шунингдек, "Астон Вилла" - "Арсенал", "Вулверхэмптон" - "Лестер Сити" баҳслари ҳам мухлислар қизиқишига сабаб бўлди. Қуйида АПЛ 23-турида олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақолани эътибрингизга ҳавола қиламиз.
Эмилиано Мартинеснинг саъй-ҳаракатлари туфайли бирмингемликлар дарвозаси дахлсиз қолди.
Жака Грилишни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилмоқда. Бироқ...
Мартин Эдегорнинг "Арсенал" сафидаги 3-ўйини омадсизлик билан якунланди.
"Black lives matter" шиори остидаги ўйинолди "маросим"лари давом этмоқда.
Иккинчи қаватдаги тўп учун кураш авжида.
Тўп олиб қўйиш учун ҳаракат қилаётган Барнс.
Такуми Минамино ўз дебютини гол билан нишонлади.
Уорд-Проуз доимгидек жарима зарбаларини қойилмақом ижро этмоқда.
Майкл Антонионинг юз эмоциясига эътибор қаратинг!
Хафсаласи пир бўлган Дэвид Мойес.
"Фулхэм" - "Вест Хэм" беллашувида ҳисоб очилмади. Фабинскининг бунда роли катта!
МЮ - "Эвертон" баҳси "қизил иблислар" афсоналари хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.
Ҳар икки жамоа сардорлари майдон марказига гулчамбар қўймоқда. Бу ўйинга алоқадор охирги сокин ҳолат эди.
Каванининг бош билан йўллаган орқали голлар шоусини бошлаб берди.
Беллашув ўта кескин курашлар остида ўтди.
Бруну Фернандешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Ольсен қайтара олмади.
Жароҳатдан тузалиб сафга қайтган Хамес Родригес ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Харри Кейн майдонга қайтишини гол билан нишонлади. Усиз жамоаси анча қийин кунларни бошдан ўтказди.
Дарвозабоннинг ҳаракатига баҳо беринг!
Бу суратга изоҳ ўзингиздан...
"Вулвс" - "Лестер" беллашуви ўта кескин руҳда ўтди.
Педро Нетунинг парвози. Лекин бу ҳаммаси эмас...
Афсусланаётган Варди ҳамда Мэддисон. Ўша куни улар рақиб постига йўл топа олмади.
Худди шу ҳолатни Харви Барнсда ҳам кўриш мумкин.
Турнинг марказий учрашуви ва қизиллар қуршовида қолган Фоден.
Ўйиннинг анти-қаҳрамони Алиссон Беккер. "Энди пушаймондан зарра фойда йўқ!"
Пенальтидан фойдалана олмаган пайтда Гюндоган ҳам омадсиз ролида эди.
Бир сурат, икки ҳил кайфият. Футболда кимдир ғалаба қозонади!
Стерлингнинг зарбасини кўриш учун йиғилган "томошабинлар".
"Сити" ҳимоячилари Салаҳни яхши қўриқлай олди. Қанча ҳаракат қилмасин, Муҳаммад жамоасини олдинга бошлай олмади.
Тўғри, Канте бўйдор футболчи эмас. Бироқ Ландстрёмнинг оёғи анча баланд кўтарилган.
Бечора Вернер. Уни голдан маҳрум қилишди.
Яна пенальти тепишни бошлаган Жоржиньо Тухелдан мақтовларни қабул қилиб олмоқда.
Парвоз бу сафар "Лидс" футболчиси Алиоскидан.
Матета ҳам учишни билади!
Футболдаги балет!
Фикрлар