
АПЛ. Агуэронинг покери "Манчестер Сити"га йирик ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Лестер" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Ушбу ўйинда мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Стерлинг ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқада эса Варди мувозанатни тиклади.
Бироқ иккинчи бўлимда Серхио Агуэро томонидан киритилган 4 та гол эвазига "шаҳарликлар" йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Англия Премьер-лигаси. 27-тур
Манчестер Сити – Лестер 5:1 (1:1, 4:0)
Голлar: 1:0 – 3 Стерлинг, 1:1 – 24 Варди, 2:1 – 48 Агуэро, 3:1 – 53 Агуэро, 4:1 – 77 Агуэро, 5:1 – 90 Агуэро.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Отаменди (Стоунз, 81), Уокер, Зинченко (Данило, 65), Гюндоган, Фернандиньо (Фоден, 80), Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Фукс, Чилуэлл (Ихеаначо, 62), Драгович, Джеймс, Олбрайтон, Адриен Силва (Симпсон, 46), Ндиди, Диабате (Марез, 62), Варди.
Огоҳлантиришлар: Ндиди (71), Гюндоган (73), Варди (83), Лапорт (83), Магуайр (89).
Фикрлар