АПЛ. "Арсенал" бир амаллаб "Вест Хэм"ни енгди ва яна ўз ўрнига қайтди (турнир жадвали)
АПЛ 35-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Арсенал" баҳси якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 38-дақиқада Холдинг ҳисобни очди. Биринчи тайм сўнггига яқин Боуэн мувозанатни тиклади. 54-дақиқада Габриел "канонирлар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ушбу ғалабадан сўнг Артета шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 63 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 52 очкоси бор "болғачилар" 7-поғонани банд этган.
Фикрлар