АПЛ: "Арсенал" "Лестер" билан баҳсда иродали ғалабани қўлга киритди

Англия Премьер-лигаси 26-турида "Арсенал" "Лестер" меҳмони бўлди ва иродали ғалабани қўлга киритди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Юри Тилеманс ҳимоячилар хатосидан сўнг дарвозани ишғол қилди. 39-дақиқада Давид Луис ҳисобни тенглаштирди. 45-дақиқада Александр Ляказетт пенальтини аниқ амалга оширди. 52-дақиқада Николья Пепе очиқ қолган дарвозага тўпни тўғрилаб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Арсенал" очколар сонини 37 тага етказиб олди ва 9 ўринга кўтарилиб олди, "Лестер" эса 49 очко билан 3-ўринда қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!