АПЛ. "Арсенал" марказий учрашувда"Ливерпуль"дан устун келди

Англия Премьер лигаси 9-тури доирасидаги "Арсенал" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда "тўпчидар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисобни 1-дақиқада очилди. Эдегорнинг ажойиб узатмасидан кейин Мартинелли Алиссон даврозасини ишғол қилди. 34-дақиқада Дарвин Нуньес бош билан гол уриб, ўйиндаги мувозанатни тиклади. Биринчи тайм якунида эса Букайо Сака "канонирлар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1.

Иккинчи тайм бошида, аниқроғи 53-дақиқада Роберто Фирмино талодаги ҳисобни 2:2 кўринишига келтириб қўйди. 76-дақиқада Сака пенальтидан гол уриб, ўзининг дублини расмийлаштирди ҳамда "Арсенал"га ғалаба тақдим этувчи тўпга муаллифлик қилди. 

Ушбу ғалабадан кейин Артета шогирдлари 24 очко билан АПЛ турнир жадвали етакчилигини яна тортиб олди. "Ливерпуль" эса 10 очко билан 10-ўринга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!