АПЛ. “Арсенал” мухлисларини хафа этишни бошлаб юборди
Ads

Ҳозиргина Англиянинг Сток-он Трент шаҳридаги “Британия” стадионида Англия Премьер-Лигаси 2-туридан ўрин олган “Сток Сити” хамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда мезбонлар иккинчи бўлим аввалида Хесе томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабага эришди.

Шу тариқа, Арсен Венгер бошчилигидаги “тўпчилар” иккинчи турдаёқ мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди ва ўз мухлисларини бироз ранжитиб қўйди.

Англия Премьер-Лигаси. 2-тур

Сток Сити – Арсенал 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 47 Хесе.

Сток Сити – Батленд, Шоукросс, Кэмерон, Питерс (Мартинс Инди, 89), Зума, Флетчер, Аллен, Шакири (Берахино, 25), Хесе (Собхи, 71), Шупо-Мотинг, Диуф.

Арсенал – Чех, Монреаль, Колашинац (Жиру, 66), Бельерин, Мустафи, Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Джака (Ивоби, 79), Озил, Уэлбек, Ляказетт(Уолкотт, 78).