АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, "Челси" билан фарқни 6 очкогача узайтирди
Англия Премьер-лигасининг 12-турида Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" ўз уйида "Тоттенхэм"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида Леандро Троссард ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Эзе фарқни 2 тага етказди. Иккинчи бўлим аввалида Эберечи дублни расмийлаштирган ҳолда, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирган эди. Лекин 55-дақиқада Ришарлисон Раянинг хатосида унумли фойдаланиб, узоқ масофадан чиройли гол урди ва фарқни бироз қисқартирди. Бундан ташқари, 76-дақиқада Эзе хет-трик муаллифи бўлиб, ўйинга нуқта қўйди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season
Арсенал
- Leandro Trossard 36'
- Eberechi Eze 41'
- Eberechi Eze 46'
- Eberechi Eze 76'
Тугади
4
:
1
23.11.2025 21:30
Тоттенхэм Хотспур
- Richarlison 55'



Фикрлар