АПЛ. "Арсенал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган "Челси" 1-ўринга чиқиб олди

Англия Премьер-лигаси 2-турининг марказий учрашуви якунланди. Унда "Челси" "Арсенал" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Ромелу Лукаку 15-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Рис Жэймс ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирди.

Ушбу ғалаба натижасида 6 очко тўплаган "аристократлар" тўплар нисбати бўйича 1-ўринга кўтарилиб олди. Ҳар икки баҳсда имкониятни бой берган "канонирлар" 19-поғонада жойлашган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Лондон дербиси"да "Челси"нинг қўли баланд келди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда темп анча пасайиб кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Кай Хаверц ўрнига Тимо Вернер ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Хаким Зиеш голли вазиятни муваффақиятсиз якунлади. Унинг зарбасидан сўнг тўп рақибга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 84'

    "Аристократлар" тўпни назорат қилишда давом этмоқда. "Арсенал" таслим бўлгандек.

  • 82'

    Мэйсон Маунт ўз ўрнини Хаким Зиешга бўшатиб берди.

  • 79'

    Жэймс тепган тўп ҳимоядагилардан қайтди.

  • 77'

    Лукакунинг зарбасидан сўнг Лено сейв ижро этди.

  • 75'

    Мэйсон Маунтнинг узатмаси ҳимоячилардан ўтмади. Бурчак зарбаси.

  • 73'

    Рис Жэймс жиддий жароҳат олиб майдонда ётибди.

  • 72'

    Матео Ковачич ўрнига Канте майдонга тушди.

  • 71'

    Бу сафар Ковачичнинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

  • 70'

    Рис Жэймснинг зарбасидан сўнг тўп рекошет натижасида бошқа йўналишга кетди.

  • 69'

    Жароҳат олган Тирни ўрнига Нуно Тавареш ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Матео Ковачичнинг стандарт вазиятдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 67'

    Лукакуга нисбатан қоида бузган Локонга огоҳлантирилди.

  • 65'

    Киран Тирнига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 63'

    Пьер-Эмерик Обамеянгнинг зарбасини Менди ушлаб олди.

  • 61'

    Букайо Сака ўз ўрнини Обамеянгга бўшатиб берди.

  • 59'

    Роб Холдинг бош билан дарвозани нишонга олди. Бироз ноаниқ.

  • 57'

    Мэйсон Маунтнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 56'

    Бурчак тўпини қисқа пас орқали ўйинга киритган "Челси" комбинацияни марказга кўчирди.

  • 55'

    Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 52'

    Букайо Саканинг кучли зарбасини Менди қайтарди.

  • 50'

    Зарба учун қулай позицияга чиқиб борган Смит-Роу офсайдда қолиб кетган эди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам "кўклар" тўп назоратини қўлдан бермаяпти.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Роб Холдинг ҳужумда қоида бузди ва огоҳлантирилди.

  • 43'

    "Канонирлар" бурчак зарбасидан сўнг хавфли вазият ярата олди. Бироқ Смит-Роу тўпга ета олмади.

  • 41'

    Жарима майдони ичида Сака йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча, жим.

  • 39'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Смит-Роу бироз ета олмади.

  • 37'

    "Челси" футболчилари тўп назоратини қўлга олди.

  • 35'

    ГООООООООООООЛ! "Челси" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Маунтдан пас қабул қилиб олган Жэймс кучли зарбаси билан дарвозага тўпни жойлаб қўйди.

  • 34'

    Лукакуга нисбатан қоида бузган Пабло Мари огоҳлантирилди.

  • 32'

    Майдонда анча зич кураш кечмоқда. 

  • 30'

    "Кўклар" тўпни рақиб ярим майдонидан ўз дарвозабонига қадар қайтармоқда. Темпни тасаввур қилаверинг!

  • 27'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Майдонда фақат Лукаку кўзга ташланмоқда.

  • 24'

    Умумий назорат "аристократлар"да. Мезбонлар прессинг уюштирмоқда.

  • 22'

    Маунтнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга эришди. Бурчак тўпи.

  • 20'

    Лукакунинг бу сафарги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 18'

    Жэймснинг бу сафарги узатмасидан сўнг Лено тўпни ушлаб олди.

  • 17'

    Мезбонлар дарҳол ўйинга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

  • 15'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жэймснинг узатмасидан кейин Лукаку бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 14'

    "Арсенал" рақиб комбинацияларини узиб қўймоқда.

  • 12'

    Артета шогирдларининг босими давом этмоқда.

  • 10'

    Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 9'

    Тирнининг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 7'

    "Канонирлар" рақиб ярим майдонида 4-5 футболчи бўлиб прессинг уюштирмоқда. Ёмон эмас.

  • 5'

    "Аристократлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 3'

    Рис Жэймснинг зарбаси йўлига ғов бўлган Жакага тиббий ёрдам керак.

  • 2'

    Баҳсни фавқулодда мезбонлар фаол бошлади. Смит-Роунинг зарбасини Менди ушлаб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Бугунги ўйин қаҳрамонлари майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!