АПЛ. Бруно қизил олган ўйинда "Манчестер Юнайтед" яна мағлуб бўлди
Бироз аввал Англия премьер-лигаси навбатдаги туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхем Хотспур" баҳси ўз якунига етди. Бруно Фернандеш асабларини жиловлай олмаган беллашувда "қизил иблислар" яна мағлубиятга учради.
Даставвал Бреннан Жонсон 3 дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Деян Кулушевски орадаги фарқни иккитага оширди. 77 дақиқага келиб, Доминик Соланке ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Якуний хисоб йирик 0:3 "Тоттенхем" фойдасига.
Мазкур ғалабадан кейин Лондон клуби ўз очколари сонини 10 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. Пойтахт жамоаси навбатдаги ўйинини куни 3 октябрь куни сафарда "Ференцварош"га Европа Лигаси доирасида қарши ўтказади.
"Манкунианликлар" эса, 7 очко билан 12-ўринда қолди. Эрик тен Хааг шогирдларининг кейинги баҳси эса, 4 октябрь санасида "Порту"га қарши Европа Лигаси доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар