АПЛ. Бугун кумуш медаллар учун жанг бўлади
Ads

Бугун Англия премьер-лигасида мавсумнинг энг муҳим учрашувларидан бири бўлиб ўтади. Аниқроғи, мусобақа кумуш медаллари учун кураш олиб бораётган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль” ўзаро баҳс юритишади.

Айтиш лозимки, айни дамда АПЛнинг ўтган 29та тур якунларига кўра 2- ва 3-ўринларда бораётган ушбу жамоалар орасини фақатгина икки очко фарк ажратиб турибди. Шу сабабли ҳам билиш мумкинки мавсум якунига саноқли турлар қолган бир пайтда МЮ ҳам “Ливерпуль” ҳам имкон қадар юқорироқ натижани кўзламоқда.

Қуйида ушбу жамоаларнинг бугун майдонга тушиши мумкин бўлган таҳминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

"Манчестер Юнайтед"  –  "Ливерпуль"

Стадион: "Олд Траффорд" (Манчестер)

Бошланиш вақти: 17:30

Бош ҳакам: Крейг Поусон

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Валенсия. Смоллинг, Байи, Янг, Мактоминай, Матич, Погба, Лингард, Санчес, Лукаку

“Ливерпуль”: Кариус, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Окслейд-Чемберлен, Хендерсон, Джан, Салах, Мане, Фирмино