АПЛ. "Челси" - "Лидс Юнайтед": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Челси" - "Лидс Юнайтед" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Пулишичга нисбатан қоида бузган Рафинья огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ўйинга мантиқий нуқта қўйди!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Тимо Вернер жарима майдони ичида турган Пулишични тўп билан таъминлади. Кристиан мўлжалда адашмади.

  • 90+2'

    Лэмпард шогирдлари ҳимояда тўпни шунчаки олдинга тепиб юбормоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Рис Жеймс очиқчасига вақт чўзмоқда. Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишни пайсалга солган ҳимоячи мухлислар эътирозига сабаб бўлди.

  • 87'

    Вернернинг узатмасидан сўнг Абрахам ўткир бурчакдан зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 85'

    Тьяго Сильвага кичик тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 83'

    Марсело Бьелса шогирдлари ўйин сўнгини фаол ўтказмоқда.

  • 81'

    Айан Поведа воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 80'

    Оливьер Жиру ўрнига Тэмми Абрахам майдонга тушди.

  • 78'

    Поведанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Менди ушлаб олди.

  • 77'

    Бурчакдан Маунт етказиб берган тўпни Жиру дарвоза томон йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 76'

    Вернер жуда қулай имкониятдан гол ура олмади. Дарвозабон қаршисидан ёлғиз қолган Тимонинг зарбасини ёш посбон қайтарди.

  • 74'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Льоренте огоҳлантирилди.

  • 73'

    Лидсликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 71'

    Узоқ масофадан берилган тўпни меҳмонлар кипери ушлаб олди.

  • 69'

    Алиоски захирага олинди. Унинг ўрнига Родриго Морено майдонга тушди.

  • 68'

    Дарвоза яқинида рекашет оқибатида тўп Жиру оёқлари остига келиб қолди. Бироқ франциялик ҳужумчи уни дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 67'

    Матео Ковачич Кай Хаверц ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 65'

    "Аристократлар" рақиб жарима майдонига киришга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу иш осон кечмаяпти.

  • 63'

    Хаверц ўз финтига рақибини чалғита олди. "Лидс" футболчиси унга нисбатан қоида бузишга мажбур бўлди.

  • 61'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Маунтнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Курт Зума дарвозага жойлаб қўйди.

  • 60'

    "Лидс" посбонидан даблсейв! Вернернинг яқин масофадан йўллаган иккала зарбасини ҳам ёш дарвозабон қайтаришга эришди.

  • 58'

    Айан Поведа майдонга тушди. У Жек Харрисонни алмаштирди.

  • 57'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Рафинья зарба берди. Тўп ҳимоячидан қайтди. Такрорий зарба ноаниқ кетди.

  • 56'

    Бьелса шогирдлари орқа чизиқда тўпни назорат қиляпти.

  • 54'

    Кай Хаверц марказга оширилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди. Бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 53'

    Чилуэллга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. "Челси"да яхши стандарт юзага келди.

  • 52'

    Вернер бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Айлинг йўл қўймади.

  • 51'

    Пулишичнинг зарбасидан кейин тўп зич жойлашган ҳимоячиларга тегиб ўз кучини йўқотди.

  • 48'

    Маунтнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 47'

    Канте Рафиньянинг юзига қўли билан зарба бериб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Жеймснинг бу сафарги узатмасига шериклари ета олмади.

  • 45+2'

    Тайм сўнгини Лэмпард шогирдлари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жамоалар қанотдан яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ уни марказга етказишда муаммолар кўзга ташланяпти.

  • 42'

    Чилуэллнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 42'

    Вернер қанотдан ёриб кириб, марказга узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 39'

    Маунт узатган тўпни "Лидс" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 37'

    "Аристократлар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти.

  • 35'

    "Челси" ҳимоячилари меҳмонларнинг навбатдаги бурчак зарбасини бартараф этди.

  • 33'

    Рафиньянинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 31'

    Льоренте ҳимояда тўпни узоқлаштирмоқчи бўлиб уни тепиб юборди. Тўп жарима майдони чизиғи устида турган Пулишичга етиб келди. Бироқ Кристиан зарба бера олмади.

  • 30'

    Кристиан Пулишич жароҳат олган Ҳаким Зиеш ўрнига майдонга тушди.

  • 29'

    Ҳаким Зиеш жароҳат олди.

  • 27'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни тенглаштирди!

    Жеймснинг марказга узатган тўпини Жиру дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 26'

    Бэмфорднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Менди ушлаб олди.

  • 24'

    Лидсликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 22'

    Ҳимоячининг хатосидан фойдаланган Жиру тўпни эгаллаб, зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Вернер ва Хаверц комбинация уюштирмоқчи бўлди. Бироқ ҳимоячи уларнинг режасини пайқаб қолди.

  • 19'

    Айлинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 17'

    "Челси" футболчилари ҳужумни якунловчи нуқтани қўя олмаяпти.

  • 15'

    Бэмфорднинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    Бьелса шогирдлари ҳам чуқур прессинг уюштириб, рақибни ўз жарима майдони яқинида қийин аҳволда қолдирмоқда.

  • 13'

    Меҳмонлар навбатдаги ҳужумни зарба билан тугата олмади.

  • 11'

    Ўйин жуда баланд темпда давом этмоқда. Футболчилар марказда турмаяпти.

  • 9'

    Вернер дарвозага кириб кетаётган тўпга зарба берди. Тўп тўсинга тегди. Унинг иштирокисиз вазият гол билан тугаши мумкин эди. Тимо бу сафар жамоасига панд бериб қўйди.

  • 9'

    Диего Льоренте жароҳат олган Робин Кохни алмаштирди.

  • 8'

    Робин Кох жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 7'

    Тимо Вернер узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 6'

    Гол урган "Лидс" ҳужумга ўтишни тўхтатмаяпти.

  • 4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Лидс" ҳисобни очди!

    Менди ва Зума бир-бирига ишониб қолди. Натижада, Бэмфорд тўпни илиб кетди ва бўш қолган дарвозани ишғол этди

  • 2'

    "Аристократлар" эрта прессинг уюштирмоқда. Ўйин юқори темпда бошланди.

  • 1'

    Илк дақиқада олдинга ўтган "Челси" хавфли вазият яратди. Зиешнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!