АПЛ. "Челси" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Ковачичнинг уринишини ҳам дарвозабон ушлаб олди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Шоу узатган тўпга Жеймс ета олмади. Яна бир имконият қўлдан кетди.

  • 87'

    Ўйин сўнгини мезбонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 85'

    Пулишичнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 83'

    Марказга оширилилган тўпга Вернердан олдин ҳимоячи етиб келди.

  • 80'

    МЮ жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 78'

    Антонио Марсьяль Мэйсон Гринвуд ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, Хаким Зиеш ўз ўрнини Тимо Вернерга бўшатиб берди.

  • 77'

    Дэниель Жеймсга тиббий ёрдам керак.

  • 75'

    Бу сафар Аспиликуэта ўз омадини синаб кўрди. Де Хеа ўз ўрнида.

  • 73'

    Матео Ковачичнинг зарбасидан кейин тўпни Де Хеа эгаллаб олди.

  • 70'

    Ўйин яна биринчи таймдаги сценаррий асосида давом этмоқда: майдон маркази атрофида тўп назорати.

  • 68'

    Фреднинг узоқ масофадан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 65'

    Мезбонлар "ёниб" турган рақибнинг шаштини тўп назорати билан сўндирмоқда.

  • 63'

    Рэшфорднинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 62'

    Гринвудни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Чилуэлл огоҳлантирилди.

  • 61'

    МЮ штурм уюштиришни бошлади: МакТоминейнинг яқин бурчакка йўналтирган зарбасини Менди қайтарди.

  • 60'

    Мэйсон Гринвуднинг "пушка" зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 59'

    Жамоадоши узатган тўпга Рэшфорд ета олмади.

  • 56'

    Рис Жеймснинг жарима майдонига узатган тўпига ҳеч ким етиб бора олмади.

  • 54'

    Иккинчи таймда тўп назорати лондонликлар томонда бўлиб турибди.

  • 52'

    Дэниель Жеймснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. МЮда бурчак ттўпи юзага келди.

  • 50'

    Маунтга нисбатан қоида бузган Фред огоҳлантирилди.

  • 48'

    Қанотдан катта тезликда жарима майдонига ёриб кирган Чилуэлл Зиешга тўп узатди. Хакимнинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Тухель ўзгариш амалга оширди: Хадсон-Одои ўрнига Рис Жеймс майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар фаолроқ ўтказяпти.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Бруну ета олмади.

  • 41'

    Бруну Фернандешнинг узоқ масофадан берган зарбаси рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 39'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Хаким Зиеш ҳамда Виктор Линдельоф тўқнашиб кетди. Жазоирлик футболчига тиббий ёрдам керак.

  • 37'

    Катта иштиёқ билан тўп томон интилган Жиру устун билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 36'

    Хадсон-Одоининг узатмасига интилган Жиру тўпга бироз ета олмади.

  • 35'

    "Қизил иблислар" бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 32'

    Назорат "аристократлар" томонга ўтди. Бир хил ўйин такрорланмоқда.

  • 29'

    Рюдигер тўпни рақибига олдириб қўйишига бир баҳя қолди. Аммо сўнгги сонияларда у тўпни узоқлаштира олди.

  • 26'

    Ўйин майдон марказига кўчди.

  • 24'

    Тўп назорати тез-тез алмашяпти. Томонлар ҳужумдан кўра прессингда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 21'

    Хадсон-Одоининг жарима майдони ичидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 18'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Курашлар майдон марказида кечмоқда.

  • 16'

    Ҳаммаси ўз жойида. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 15'

    Жарима майдони ичида тўп Хадсон-Одоининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ВАРни ўз кўзлари билан кўрмоқда. Кузатамиз...

  • 15'

    Бу сафар Зиешнинг уринишидан кейин тўпни Де Хеа ушлаб олди.

  • 14'

    Маркуснинг кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 13'

    МакТоминейга қарши Маунт қоида бузди. Меҳмонларда яхши стандарт юзага келди.

  • 11'

    Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 9'

    Рэшфорд жамоадошини бирга-бир вазиятга чиқариб юборишни мақсад қилганди. Аммо Чилуэлл яхши ҳаракат қилиб, тўпни тўхтатиб қолди.

  • 7'

    "Аристократлар"нинг навбатдаги позицион ҳужуми узоқ вақт давом этди. Бироқ бу уринишдан ҳам ҳеч қандай наф бўлмади.

  • 5'

    Майдон эгалари рақиб жарима майдони атрофида кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.

  • 3'

    "Кўклар" илк дақиқалардан фаоллик кўрсатмоқда. Жирунинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!