АПЛ. "Челси" - МЮ учрашувида томонлар муроса кўчасини танлади

  • 28 Feb 23:23
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда "Челси" "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Tecno

Баҳс давомида ҳар икки томон вакиллари қанча зарба бермасин, гоҳ дарвозабонлар яхши ҳаракат қилди, гоҳ ҳужумчиларга бироз аниқлик етишмади.

Шу тариқа, МЮ ҳисобидаги очколар сонини 50 тага етказди ва 2-ўринни мустаҳкамлади. 44 очко тўплаган "Челси" 5-ўринда қолди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Ковачичнинг уринишини ҳам дарвозабон ушлаб олди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Шоу узатган тўпга Жеймс ета олмади. Яна бир имконият қўлдан кетди.

  • 87'

    Ўйин сўнгини мезбонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 85'

    Пулишичнинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 83'

    Марказга оширилилган тўпга Вернердан олдин ҳимоячи етиб келди.

  • 80'

    МЮ жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 78'

    Антонио Марсьяль Мэйсон Гринвуд ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, Хаким Зиеш ўз ўрнини Тимо Вернерга бўшатиб берди.

  • 77'

    Дэниель Жеймсга тиббий ёрдам керак.

  • 75'

    Бу сафар Аспиликуэта ўз омадини синаб кўрди. Де Хеа ўз ўрнида.

  • 73'

    Матео Ковачичнинг зарбасидан кейин тўпни Де Хеа эгаллаб олди.

  • 70'

    Ўйин яна биринчи таймдаги сценаррий асосида давом этмоқда: майдон маркази атрофида тўп назорати.

  • 68'

    Фреднинг узоқ масофадан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 65'

    Мезбонлар "ёниб" турган рақибнинг шаштини тўп назорати билан сўндирмоқда.

  • 63'

    Рэшфорднинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 62'

    Гринвудни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Чилуэлл огоҳлантирилди.

  • 61'

    МЮ штурм уюштиришни бошлади: МакТоминейнинг яқин бурчакка йўналтирган зарбасини Менди қайтарди.

  • 60'

    Мэйсон Гринвуднинг "пушка" зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 59'

    Жамоадоши узатган тўпга Рэшфорд ета олмади.

  • 56'

    Рис Жеймснинг жарима майдонига узатган тўпига ҳеч ким етиб бора олмади.

  • 54'

    Иккинчи таймда тўп назорати лондонликлар томонда бўлиб турибди.

  • 52'

    Дэниель Жеймснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. МЮда бурчак ттўпи юзага келди.

  • 50'

    Маунтга нисбатан қоида бузган Фред огоҳлантирилди.

  • 48'

    Қанотдан катта тезликда жарима майдонига ёриб кирган Чилуэлл Зиешга тўп узатди. Хакимнинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Тухель ўзгариш амалга оширди: Хадсон-Одои ўрнига Рис Жеймс майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар фаолроқ ўтказяпти.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Бруну ета олмади.

  • 41'

    Бруну Фернандешнинг узоқ масофадан берган зарбаси рекошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 39'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Хаким Зиеш ҳамда Виктор Линдельоф тўқнашиб кетди. Жазоирлик футболчига тиббий ёрдам керак.

  • 37'

    Катта иштиёқ билан тўп томон интилган Жиру устун билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 36'

    Хадсон-Одоининг узатмасига интилган Жиру тўпга бироз ета олмади.

  • 35'

    "Қизил иблислар" бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 32'

    Назорат "аристократлар" томонга ўтди. Бир хил ўйин такрорланмоқда.

  • 29'

    Рюдигер тўпни рақибига олдириб қўйишига бир баҳя қолди. Аммо сўнгги сонияларда у тўпни узоқлаштира олди.

  • 26'

    Ўйин майдон марказига кўчди.

  • 24'

    Тўп назорати тез-тез алмашяпти. Томонлар ҳужумдан кўра прессингда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 21'

    Хадсон-Одоининг жарима майдони ичидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 18'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Курашлар майдон марказида кечмоқда.

  • 16'

    Ҳаммаси ўз жойида. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 15'

    Жарима майдони ичида тўп Хадсон-Одоининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ВАРни ўз кўзлари билан кўрмоқда. Кузатамиз...

  • 15'

    Бу сафар Зиешнинг уринишидан кейин тўпни Де Хеа ушлаб олди.

  • 14'

    Маркуснинг кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 13'

    МакТоминейга қарши Маунт қоида бузди. Меҳмонларда яхши стандарт юзага келди.

  • 11'

    Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 9'

    Рэшфорд жамоадошини бирга-бир вазиятга чиқариб юборишни мақсад қилганди. Аммо Чилуэлл яхши ҳаракат қилиб, тўпни тўхтатиб қолди.

  • 7'

    "Аристократлар"нинг навбатдаги позицион ҳужуми узоқ вақт давом этди. Бироқ бу уринишдан ҳам ҳеч қандай наф бўлмади.

  • 5'

    Майдон эгалари рақиб жарима майдони атрофида кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.

  • 3'

    "Кўклар" илк дақиқалардан фаоллик кўрсатмоқда. Жирунинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Comments

You must be logged in to commet!