АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди

АПЛ 9-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Челси" баҳси якунланди. Унда Грем Поттер шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 7-дақиқада Эдуар ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Обамеянг мувозанатни тиклади. 90-дақиқада Галлахер ғалаба голига муаллифлик қилди. 

Ушбу натижадан сўнг "аристократлар" ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди. Айни вақтда улар 5-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!