АПЛ. "Челси"ни "Норвич"га қарши ўйинда тўхтатиб бўлмади

Англия Премьер Лигасининг 9-туридан ўрин олган "Челси" ва "Норвич" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Беллашувнинг 8-дақиқасида Мэйсон Маунт ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Хадсон-Одои орадаги фарқни биттага ошириб қўйди. Бўлим сўнгида Маунтнинг узатмасидан кейин Жэймс гол урди. Шу тариқа, "кўклар" танаффусга йирик ҳисобдаги ғалаба билан йўл олди.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар фаол бошлади ва 57-дақиқада Чилуэлл ўз номини таблога ёздириб қўйди. 62-дақиқада Ааронс ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

85 ва 92-дақиқаларда Маунт дубль қайд этиб, "арристократлар"га 7:0 ҳисобидаги ғалаба келтирди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!