АПЛ чемпиони фаолиятини Мадрид клубида давом эттириши мумкин

BEPUL PROPAN

Уругвайлик марказий ҳужумчи Дарвин Нунес жорий мавсум якунлангач "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "TodoFichajes"  портали хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳужумчининг фаолиятини давом эттириши учун Испания ва Саудия Арабистони чемпионатларидан таклифлар мавжуд. Ла Лигада Дарвиннинг трансферига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли футболчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Уругвайлик футболчининг трансфер қиймати 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Жорий АПЛ мавсумида Нунес 26 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Дарвин "қизиллар" тарихидаги энг қиммат харид ҳисобланади. У 2022 йилда 85 миллион евро эвазига "Бенфика"дан мерсисайдликлар сафига қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!