АПЛ. Даҳшатли сценарий остида ўтган баҳсда "Лутон" камбэк қурбони бўлди
АПЛ 17-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Борнмут" - "Лутон"ни ўз уйида меҳмон қилди. Эътиборлиси, биринчи таймда 3 та гол урган "Лутон" якунда рақибга имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб, Чонг, Огбенна ҳамда Баркли томонидан киритилган голлар эвазига меҳмонлар ҳисобда анча ишончли тарзда олдинга ўтиб олганди.
Иккинчи бўлимда Семеньонинг дубли, шунингдек, Забарни ва Соланкенинг голлари мезбонларга иродали ғалабани тақдим этди.
Фикрлар