АПЛ. "Эвертон" сўнгги дақиқаларда голлар ўтказиб, ғалабадан мосуво бўлди ва яна 3 та баҳс якунланди

Англия Премьер лигасининг 24-турида бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Унга кўра, "Астон Вилла" ва "Уотфорд" ўзаро беллашган бўлса, "Борнмут" ўз уйида "Брайтон"га қарши баҳс олиб борди ва "Кристал Пэлас" мухлисларининг кўз ўнгида "Саутгемптон"га имкониятни бой берди.

Бундан ташқари, ўтган турда "Челси"ни доғда қолдирган "Ньюкасл" клуби Карло Анчелотти шогирдларига қўшимча дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!