АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'
Ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди. Аммо Митровичнинг зарбасидан кейин Байига теккан тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 90+2'
Қўшимча дақиқаларда мезбонлар илк бурчак тўпига эга бўлди. Аммо МЮ футболчилари тўпни узоқлаштирди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
- 87'
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларини ҳам "қизиллар" фаолроқ ўтказяпти.
- 85'
Марсьяль ҳамда Гринвуд ўрнига Рэшфорд ва МакТоминей майдонга тушди.
- 83'
Аина ўз ўрнини митровичга бўшатиб берди.
- 81'
Каванининг саъй-ҳаракатлари туфайли жамоаси бурчак тўпи ишлаб олди.
- 79'
Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Магуайр ета олмади.
- 78'
Бруну Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 75'
Лофтус-Чикнинг яқин масофадан берган зарбасини реакция намойиш этган Де Хеа қайтарди.
- 73'
Шоунинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 71'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга манкунияликлардан ҳеч ким ета олмади.
- 68'
Рақиб либосидан тортиб қолгани учун Аина жазоланди.
- 66'
МЮ штурм уюштирмоқда. Бу сафар Кавани томонидан берилган зарбани дарвозабон қайтарди.
- 65'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Погбуууууууууум!
Жарима майдони ташқарисидан "пушка" зарба йўллаган Погба жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 64'
Марсьялнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 62'
Гринвудга нисбатан қоида бузган Брайан огоҳлантирилди.
- 61'
Шоунинг узатмаси жамоадошларигача етиб бормади.
- 59'
Катта устунлик манкунияликлаар томонида. Бироқ жарима майдони остонасида ҳужумни якунловчи футболчи топилмаяпти.
- 56'
Бруну Фернандеш воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 54'
МЮнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.
- 52'
Лукменнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 51'
Ўз жойини ташлаб, олдинга чиққан Де Хеа жамоасини муқаррар шодлан сақлаб қолди.
- 49'
Марсьяльнинг тушунарсиз ҳаракати жамоаси ҳужуми узилиб қолишига сабаб бўлди
- 47'
"Фулхэм" иккинчи 45 дақиқаликни ҳам фаол бошлади. Узоқ масофадан берилган зарба ноаниқ кетди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Гринвуднинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўя олди.
- 45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Шеригининг узатмасига Гринвуд ета олмади. Ҳимоячи уни зарарсизлантиришни яхши уддалади.
- 42'
Адарабиойонинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.
- 41'
Лукменга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида лондонликлар стандарт вазиятга эга бўлди.
- 38'
Жарима майдони ичида Кавалуйру тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Саноқли ҳужумлардан навбатдагиси муваффақиятсиз якунланди.
- 37'
Ҳозирча, ўйиннинг энг фаол ўйинчиси Бруну Фернандеш бўлиб турибди. Аммо унинг ҳаракатлари кўп ҳолларда бесамар якунланмоқда.
- 34'
Тўп қаршисига келган Бруну Фернандешнинг уриниши анча ноаниқ кетди.
- 34'
МЮ жарима майдонига яқин ҳудудда язши стандартга эга бўлди.
- 32'
"Қизил иблислар"нинг кетма-кет ҳужумларини рақиб ҳимоячилари катта қийинчилик билан бартараф этмоқда.
- 29'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Магуайр ноаниқ зарба берди.
- 27'
Меҳмонлар қанотлардан фаол фойдаланган ҳолда, рақиб жарима майдонига тўп оширмоқда.
- 25'
Сульшер шогирдлари босим уюштиришда давом этмоқда.
- 23'
Фернандешнинг бу сафарги зарбаси аниқ бўлди. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 21'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МЮ ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!
Жарима майдони марказига оширилган тўпни Ареола қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпни Кавани дарвозага киритди.
- 21'
Бруну Фернандешнинг зарбаси устундан қайтди.
- 20'
Лондонликларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси бесамар якунланди.
- 18'
Бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйинга киритган "қизил иблислар" вазиятдан ҳеч нима чиқара олмади.
- 17'
Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
- 14'
МЮ футболчилари прессинг уюштиряпти. Натижада, рақиб марказдаёқ тўпсиз қолмоқда.
- 12'
Ўйин бироз агрессив курашларга бой ўтмоқда. Темп эса бироз паст.
- 10'
Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Погба огоҳлантирилди.
- 10'
Фред жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 7'
"Қизил иблислар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 5'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Фулхэм" тезкор гол урди!
Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Лукмен кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.
- 4'
Кавани ҳаводан келаётган тўпга тўхтатмасдан зарба бермоқчи бўлди. Аммо у тўпга мослаша олмади.
- 2'
Дастлабки уриниш мезбонларда: Лукменнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.
Фикрлар