АПЛ. "Фулхэм" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган "Фулхэм" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Харрисон Рид сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Майдон эгалари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 86'

    Бу сафар Лукманнинг зарбасидан кейин Льорис катта саҳнага чиқди.

  • 83'

    Харри Кейн барчасига нуқта қўйиши мумкин эди. Аммо Ареола унинг зарбасини бартараф этди.

  • 80'

    Ламеланинг хавфли зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишни уддалади.

  • 78'

    Сон жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 75'

    Танги Ндомбеле ўрнига Эрик Ламела ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    Лукманнинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

  • 70'

    Адемола Лукман ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 68'

    Гарет Бэйл ва Деле Алли ўрнига Мусса Сиссоко ҳамда Лукас Моура ўйинни давом эттиради.

  • 67'

    Мезбонлар навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 64'

    Рубен Лофтус-Чик ўз ўрнини Андре-Франк Замбога бўшатиб берди.

  • 63'

    Жош Мажанинг голи қўл билан ўйин туфайли инобатга олинмади. ВАРнинг ёрдами билан бош ҳакам голни бекор қилди.

  • 61'

    Лофтус-Чикнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 59'

    Кейннинг узатмасидан кейин Алли тўпни дарвозага йўллади. Ареола ўз ўрнида.

  • 56'

    Ўйин майдон марказига кўчди. Курашлар шу ерда давом этмоқда.

  • 53'

    Абдул-Насир Адарабиойо бурчакдан тўп узатди. Аммо жамоадошлари уни дарвоза томон йўллай олмади.

  • 52'

    Йоаким Андерсон жарима майдони ичидан аниқ зарба берди. Льорис вазият қаҳрамони.

  • 49'

    Сон яхши рейд амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар уни бартараф этишга муваффақ бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Гарет Бэйл огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Бўлим сўнгини Моуриньо шогирдлари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 40'

    Қулай имкониятга эга бўлган Сон вазиятни кўкка совурди. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвозага кирмади.

  • 39'

    Адемоло Лукманга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 37'

    ВАРни ўз кўзи билан кўрган ҳакам бу вазиятда пенальти йўқлигини таъкидлади.

  • 36'

    Жарима майдони ичида "Тоттенхэм" футболчиси йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча, жим.

  • 34'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари рақибникига кўра хавфлироқ тус оляпти.

  • 32'

    Майда қўполликлар бироз кўпайиб кетди. Ўйин темпи пасайди.

  • 29'

    Соннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 28'

    Йоаким Андерсон жарима майдони ичига кросс амалга оширди. Аммо жамоадошларидан ҳеч ким тўпга етиб бора олмади.

  • 26'

    Лофтус-Чик воқеаалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 24'

    Алдервейрелд рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам хуштак чалди.

  • 23'

    Сон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 21'

    Алли бу сафар жамоадошига пас берди. Аммо дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 19'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Соннинг узатмасидан кейин Деле Алли дарвозани ишғол этди.

  • 17'

    Гарет Бэйлнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 16'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда "шпорлар" яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 13'

    Энтони Робинсон рақиб жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 11'

    "Фулхэм" аъзоси Марио Лемина майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 10'

    "Тоттенхэм"нинг ҳужуми Бейлнинг офсайдда қолиб кетганлиги сабабли тўхтаб қолди.

  • 8'

    Лофтус-Чикнинг узатмасини қабул қилиб олган Лукман дарвозага тўпни йўллади, бироқ тўп дарвозадан анча юқорилаб кетди.

  • 6'

    Гарет Бейл қанотдан тезкор рейд амалга оширди ва жарима майдончаси ичига тўпни узатди, ҳимоячи сўнгги паллада тўп йўлини тўсиб қолди.

  • 4'

    Пьер Эмиль-Хёрбьерг қўпол фол ишлатди. Бош ҳакам фол қайд этиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 2'

    Рубен Лофтус-Чик жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли бу ўхшамади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!