Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛ грандлари "Наполи" ҳужумчиси учун даъвогарлик қилишмоқда

Изоҳлар: 0

Форвард Неаполни тарк этиши мумкин.

"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс ёзда эркин агент сифатида А Серия клубини тарк этиши мумкин.

Football Italia нашри хабарига кра, футболчи учун "Интер", "Рома", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўз навбатида неаполликлар Мертенс билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришиш ниятида. Аммо форвард клубдан йиллик 7,5 миллион евролик маош ва икки йиллик шартнома талаб қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Мертенс жорий мавсумда "Наполи" либосида А Серияда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голлик узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ