Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" ҳимоя чизиғига мўлжаллаган тўрт футболчи номи маълум бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Флик зўрларини танлади

Клуб марказни кучайтиришга киришди

«Барселона» яқин вақт ичида марказий ҳимоя чизиғини жиддий равишда мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Каталония клуби ушбу позиция учун янгиланган номзодлар рўйхатини шакллантирган.

Маълумотларга кўра, «Барселона» тўрт нафар марказий ҳимоячини кўриб чиқмоқда. Улар — Йошко Гвардиол, Алессандро Бастони, Натан ва Лисандро Мартинес.

Янги трансфер амалга оширилиши, аввало, жамоадан бир қатор футболчиларнинг кетиши ва уларнинг сотилиши орқали тушадиган маблағларга боғлиқ бўлади.

Қайд этилишича, Ҳанси Флик клуб раҳбариятидан тажрибали марказий ҳимоячи олиб беришни сўраган. У дарҳол асосий таркибни кучайтиришга қодир футболчи истамоқда. Мураббийни фақат истиқболли, бир неча мавсумдан сўнггина тўлиқ фойда бериши мумкин бўлган ёш номзодлар қониқтирмаяпти.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ