Ўзбек ва қозоқ боксчилар жанги кўпчилик эътиборини қозонди
Ким кучли экани рингда маълум бўлади
RCC HARD промоушени чемпиони Торгинбек Амиров Қозоғистон вакили Канат Сангил ҳамда ўзбекистонлик боксчи Шаҳзодбек Шаҳобиддинов ўртасидаги жанг борасида фикр билдирди, дея хабар бермоқда Sports.kz нашри.
«Канат жангга тўлиқ тайёр, руҳий жиҳатдан ҳам 100 фоизга шай. Тўлиқ машғулот йиғинини ўтказди, вазн тушириш жараёни ҳам муваффақиятли якунланди. Энди фақат рингга чиқиб, ғалаба қозониш қолди.
Бу икки кучли рақиб тўқнашуви. Иккаласи ҳам WBA Asia камарларига эга. Ўйлайманки, бу кечадаги энг кескин ва рақобатли жанг бўлади», — деди Амиров.
Сангил — Шаҳобиддинов жанги 31 октябрь куни Актобе шаҳрида ўтадиган бокс кечаси доирасида ташкил этилади. Рейтинг жанги саккиз раундга мўлжалланган бўлиб, иккинчи енгил вазн тоифасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Канат Сангил (9-0-0, 4 КО) 2025 йил декабрида филиппинлик боксчи Брайан Кабрильос устидан қозонган ғалабаси орқали WBA Central Asia камарини қўлга киритган. Қозоғистонлик боксчининг бу сафарги рақиби Шаҳзодбек Шаҳобиддинов (8-3-0, 4 КО) эса ярим енгил вазнда WBA Asia чемпиони ҳисобланади.

Изоҳлар (0)