АПЛ грандлари нидерландиялик ҳимоячига "оғиз солмоқда"

CHERY AUTO

"Лилль" ҳимоячиси Свен Ботман фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Футболчи учун "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Foot Mercato нашри хабарига кўра, англияликлар 20 ёшли футболчининг трансферини қишда амалга оширмоқчи. Нидерландиялик ҳимоячи учун "Интер" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

"Лилль" Ботманни ёзда "Аякс"дан 8 миллион еврога харид қилган. Ярим мавсум давомида футболчи француз клуби сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма берди. Унинг трансфери 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию