АПЛ грандлари нишонидаги мураббий дебютант билан шартномасини узайтиради

Киран Маккена "Ипсвич" билан шартномасини узайтиришга яқин.

"The Telegraph" нашрининг ёзишича, мураббий "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Брайтон" клублари қизиқишларига қарамай, янги шартнома имзолашга яқин турибди.

Ҳозирда томонлар фаол музокаралар олиб бормоқда ва келишув амалга ошиши кутиляпти. Макенна "Ипсвич"да ўзини қулай ҳис қиляпти ва клуб билан Премьер лигада ҳам ишламоқчи эканлигини айтиб ўтди.

Мураббийнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Унинг раҳбарлигида жамоа мавсум якунида 96 очко билан Чемпиншипда иккинчи ўринни эгаллаб, Премьер лигага йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!