АПЛ грандлари туркиялик футболчи учун кураш бошлади

Якунланган мавсум Франция чемпионлигини қўлга киритган "Лилль" клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челик шу ёз Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли туркиялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Арсенал"дан жиддий қизиқишлар бор.

Челикнинг айни дамдаги трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Зеки Челик “Лилль” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум Франция чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3  та гол ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)