АПЛ грандлари ёш истеъдод учун курашмоқда
АПЛнинг гранд жамоалари Нидерландиянинг "Зволле" клуби сафида ҳаракат қилиб келаётган Ядил Перейра де Гамага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар берди.
Манба берган маълумотга кўра, 15 ёшли ярим ҳимоячини айни вақтда "Тоттенхэм", "Челси", ва "Манчестер Сити" клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда Ядил билан Лондоннинг "Челси" клуби шартнома имзолашга яқин турибди. Футболчи ёш бўлишига қарамай, Нидерландия чемпионатининг Олий лигасида "Зволле" жамоаси сафида асосий таркибда ўйнамоқда.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик футболчи жорий мавсум клуби сафида жами 8 та учрашувда майдонга тушган.



Фикрлар